Ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедраси халқаро илмий-амалий семинарда

26.11.2020, 16:59 E'lonlar 1429

2020 йил 24 ноябрь куни Тошкент фармацевтика институти Ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедраси ва Чунгбук миллий университети (Корея Республикаси) билан ҳамкорликда “Қандли диабетнинг олдини олиш ва даволаш учун дори воситаларини ишлаб чиқишнинг долзарб муаммолари” мавзусида онлайн халқаро илмий-амалий семинари ташкил этилди.

Семинарда Ковид-19 пандемиясида энг кўп ўлим ҳолатлари билан якунлаётган беморларда қандли диабет касаллиги мавжудлиги ва унга қарши дори воситалар ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги қайд этилди. Айниқса профессор Хван Су Ю нинг маърузалари кўпчилликда катта қизиш уйғотди.

Семинар якунида Ўзбекистонлик ва Кореялик олимлар ушбу муаммони ҳал этишда ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришга келишиб олдилар.

 

НФК кимё кафедраси