“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли танловга ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

18.01.2021, 13:56 E'lonlar 1667

Танловда талабалар ва тадқиқотчилар қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этишади:

👉 Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув;
👉 Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;
👉 Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

Танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича республика якуний босқичи биттадан ғолиблари ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 50 миллион сўм грант пуллари билан тақдирланади.

Ҳужжатлар 20 январгача ОТМ факультетларида қабул қилинади.